Икки вилоятга ИИБ бошлиқлари тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Унга кўра, полковник Тасбаев Азат Дамирович Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Тасбаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Раҳматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter