Икки яшар бола дунёдаги энг ақлли одамлар клубига қабул қилинди

Дунёдаги энг ақлли одамлар клуби деб таърифланувчи «Mensa» ташкилоти ўз сафига икки яшар британияликни қабул қилди, деб хабар берди Daily Mail.
У ташкилот тарихидаги энг ёш аъзога айланди.
«Жозеф Ҳаррис-Биртилл «Mensa»га 2 ёшу 182 кунлигида қабул қилинди. Энг ақллилар клубига кириш учун номзоднинг IQ даражаси камида 132 балл бўлиши керак. Кичик даҳо Шотландиядаги Сент-Эндрюс университети ўқитувчилари оиласида туғилган», — деб ёзди нашр.
Бола саккиз ойлигида биринчи сўзини айтди, ҳозир равон ўқийди, бешта тилда 10 гача санай олади, инглиз тилида эса 100 гача ва тескарисига санайди.
«Жозеф Морзе алифбосини ўрганяпти, юнон алифбосини билади, ҳозир Менделеев даврий жадвалига қизиқиб қолди», — деди боланинг онаси Роуз Ҳаррис-Биртилл.
Жозефнинг ота-онаси унинг ақл бовар қилмас ўқиш қобилиятини сезишгач, «Mensa»га мурожаат қилишди. Ташкилот ўз сафига ўта иқтидорли болаларни шунчаки қабул қилмайди, балки уларнинг ривожланиши ва таълими учун махсус дастурларни ҳам тақдим этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter