Иккинчи ҳаётини яшаётган дарахт

Голландиянинг сокин Руурло қишлоғида кўп асрлик каштан дарахти қуришни бошлади. Қишлоқ аҳли қуриган дарахтнинг хосияти бўлмайди деб кесиб ташлаш ҳақида ўйлашди. Аммо дурадгор Рене Брунс унга иккинчи ҳаётни ҳадя қилди – аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган кутубхонага айлантирди. У дарахт танасида кичик бўлмачалар ясади, сувга чидамли шиша эшикчалар қўйди ва уларни апельсин рангига бўяди. Рененинг бу лойиҳаси учун уч ой вақт кетди. Ва ниҳоят дарахт кутубхонаси очилди. Қўшнилар уйларидаги болалар ва катталар учун турли китобларни, қўлланмаларни кутубхонага совға қилишди. Айни пайтда ушбу очиқ осмон остидаги кутубхона қишлоқ аҳли учун севимли масканга айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter