Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илгиз Танташев Парагвай – Франция учрашувини бошқаради

Илгиз Танташев Парагвай – Франция учрашувини бошқаради

Фото: Tribuna

Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида ишлайди. 

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Парагвай – Франция учрашувига тайинланди.

Илгиз Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Учрашув 5 июл куни соат 02:00 да АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналар доирасига тўғри келаётгани боис, стадионда мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Танташев бунгача иккита гуруҳ ўйинига ҳакамлик қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг