Илҳом Алиев Москвага сафарини бекор қилди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 9 май куни Москвага сафарини бекор қилди.
Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Улар буни шундай изоҳладилар: Озарбайжон раҳбари ўз отаси Ҳайдар Алиевга бағишланган ички тадбирларда иштирок этиши керак", - дея Ушаковнинг "Юнашев Live" Телеграм каналига берган изоҳидан иқтибос келтиради Россия ахборот агентликлари.
10 май куни Озарбайжонда мамлакатнинг биринчи президенти, амалдаги давлат раҳбарининг отаси Ҳайдар Алиевнинг туғилган куни нишонланади.
Алиевдан ташқари Лаос президенти Тонглоун Сисулит ҳам Москвага ташрифини бекор қилди. У коронавирус билан касалланган. Унинг ўрнига Лаос ташқи ишлар вазири қатнашади.
Илҳом Алиев ўрнига Озарбайжон номидан бошқа сиёсий арбоб келадими ёки йўқми, айтилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter