Илм ва муҳандислик ишланмалари бирлашган нуқта: топ 5 та ишланма

15-16-17 апрел кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳамкорлигида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ташкил этилди. Унда соҳа вакиллари ҳамда энг муҳими иқтидорли ёшлар, шунингдек адреналинга бой спорт турлари қизиқувчилари қатнашмоқда. Фестиваль доирасида дронлар пойгаси (Drone Racing), “ҳаво жанги”, робототехника бўйича беллашувлар, шунингдек, стартаплар, амалий лойиҳалар, танловлар ва хакатонлар ташкил этилмоқда.
Фестивал доирасида “Заковат” биносида ўрин олган муҳандислар ишланмалари меҳмонларнинг диққатини тортмоқда. Биз улардан бир нечтасини санаб ўтамиз.
Хитойдан 4 баробарга арзон “машина”
“Келажак Х” номли корхона раҳбари Элёрбек Суннатов ва унинг жамоаси томонидан яратилган ишланма миллий маҳсулотларимизнинг дунё бозорога чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
“Маълумки, бизнинг чинниларимизнинг экспорт бўлиши қийин. Чунки ундаги чизиқлар қўл меҳнати орқали қилингани учун ҳар доим ҳам бир чизиққа эга эмас. Биз яратган технология эса бир маромда хатосиз чизади. Шунингдек, 23 соат ишлаш потенсиалига эга. Биз ишлаб чиқараётган ушбу технологиянинг Хитойдаги нархи 50 млн. Буюртма асосида 12–14 млн қилиб беряпмиз. Бундай нарх тадбиркорга битта эмас, 5 та аппарат сотиб олиш имконини беради. Қолаверса, 5 та аппарат 5 та иш ўрни яратилди, дегани. Ишлаб чиқариш ҳажми ҳам сезиларли даражада ошади. Бундай технологиялар тадбиркорларнинг ўз маҳсулотини кўпроқ ишлаб чиқариш ва юртимизнинг маҳсулот яратиш салоҳиятини оширишга хизмат қилади” дейди у.
Кунига 10 мингтадан зиёд идиш ювадиган “аппарат”
Бундан ташқари Элёрбек Суннатов томонидан тақдим этилган ишланмалар орасида идиш-товоқ ювиш учун мўлжалланган қурилмани ҳам кўрдик. Тўғри, идиш ювадиган машина янгилик эмас. Лекин бу қурилма орқали бир кунда 10 мингтадан зиёд идишларни ювиш мумкин. Жумладан одам гавжум йиғиладиган овқатланиш шаҳобчаларида ювуқсиз идиш-товоқлар ҳаддан зиёд кўп тўпланади. Уларни ювиш учун эса катта "армия" бириктирилиши лозим. Шундай пайтда бундай қурилмага талаб ортади.
- Бундай ишланмани ясаш фикри бир воқеадан сўнг жонланган. Хабарингиз бўлса, чинни ишлаб чиқариш цехларида идишларга зар бериш учун ўчоқ (печ) ичига пишириш учун солинади. Ундан идишлар лой бўлган ҳолатда чиқарилади. Шу лойни иккита аёл ювганидан қўллариб кўкариб кетганини кўргандим. Уларнинг меҳнатларини енгиллаштириш мақсадида бу қурилмани ясашга киришдим, дейди Элёрбек. Бугунги фестивалда ишланмаларимга кўпчилик қизиқиш билдирмоқда. Буюртмалар ҳам олишга эришдик.
Энди уруғлар 1 кунда униб чиқади!
"Келажак муҳандислари" халқаро фестивали доирасида 14 ёшли мактаб ўқувчисининг яратган инновацион иссиқхонаси барчани ҳайратга солди!
Ушбу ёш ихтирочи қизнинг лойиҳаси натижасида энди уруғлар бир кунда унса, ажаб эмас. Бундан ҳам таъсирли жиҳати — бу ишланмадан аллақачон икки нафар фермер амалий фойдаланиб, янгидан-янги буюртмалар кела бошлагани.
Ҳар бир қадам– энергия!
Техника ва Миллий университети ҳамда Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчилари томонидан янгича ёндашувдаги лойиҳа яратилди.
Гап шундаки, улар ишлаб чиққан махсус кафел ҳаракат (юриш) босими орқали электр энергияси ва кислород ишлаб чиқаради. Лойиҳа муаллифларидан бирига кўра, ушбу восита қуёш панелларидан арзон бўлади.
Талаба ва ўқувчилар учун мини нашриёт
Таълим муассасаларида доимо турли ҳужжатлар чоп қилишга зарурат туғилади. Шу каби эҳтиёжни ўрганган ҳолда Нукус Технопарки вакиллари томонидан "Фреш принт" апарати ишлаб чиқилди.
Ушбу технология кичик қурилма бўлиб, у орқали 24/7 равишта турли адабиётлар чоп этиш, мусха кўчириш ва сканерлаш имкони мавжуд.
Энг асосийси, турли дастурлар орқали тўлов қилиш имкони мавжуд ва ушбу қурилма яқин кунларда 10 та ОТМга ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter