Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск Путин билан мулоқот қилишда гумонланди: тафсилотлар

Илон Маск Путин билан мулоқот қилишда гумонланди: тафсилотлар

Америкалик миллиардер Илон Маск 2022 йил охиридан бери Россия президенти Владимир Путин билан доимий алоқада бўлиб келмоқда, деб ёзади Wall Street Journal бир неча амалдаги ва собиқ америкалик, европалик ва россиялик амалдорларга асосланган ҳолда.

Уларнинг суҳбатлари шахсий мавзулар, бизнес ва геосиёсий кескинликларга тўхталиб ўтади. Кремль буни алоқаларни рад этди.

The Wall Street Journal нашрига кўра, SpaceX раҳбарининг Кремль билан алоқалари ҳақидаги маълумотлар Америка ҳукуматида қаттиқ ҳимояланган сир бўлиб қолган. Оқ уйнинг бир қанча расмийлари нашрга бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтди. Шу билан бирга, Маскнинг АҚШ ҳарбий ва разведка идоралари билан чуқур ишбилармонлик алоқалари ва ҳукумат сирларига кириш ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, алоқалар амалдаги маъмуриятдаги баъзилар орасида миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди. «Уларга бу ёқмайди», деди WSJ манбаси Маск-Путин алоқалари ҳақида, бироқ маъмурият Space X раҳбари томонидан эҳтимолий хавфсизлик бузилиши ҳақида огоҳлантирмаганини таъкидлади.

Кремль Путиннинг Маск билан мулоқот қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. "Йўқ, бу ҳақиқат эмас. Wall Street Journal'да чоп этилган хабар мутлақо ёлғон маълумот", — деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

2022 йил октябр ойида Маск Путин билан фақат бир марта гаплашганини ва суҳбат 2021 йил апрелида коинот ҳақида бўлганини очиқ айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск АҚШдаги бўлажак сайловларда Доналд Трампни қўллаб-қувватламоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг