«Империалистик рамзларга муҳаббат миллий таҳдид сифатида баҳоланиши керак» – Алишер Қодиров

Жорий йилги 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар фонида пойтахт Тошкент шаҳрида бир нечта ҳолатда провакацион ҳаракатлар содир этилди.
Жумладан, Яккасарой туманидаги Биродарлик қабристони ҳудудида мазкур кунни Ўзбекистон байроқлари билан нишонлаётган фуқаролар собиқ иттифоқ байроқларини кўтариб, кўкракларига «Георгий лентаси»ни тақиб олган «Ўлмас полк»чиларнинг ҳақорат ва туҳматларига учради. Шунингдек, Чилонзор туманидаги 188-мактаб ўқитувчисининг дарс вақтида ўқувчиларни тадбирга жалб қилгани сабаб ишдан олиниши айрим провакатор фаоллар томонидан ўзларига мос тарзда нотўғри талқин қилинишига асос бўлди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари ушбу вазиятга муносабат билдириб, жумладан, «боғча ва мактабларда болаларнинг онгостига ўзлигимиз хўрланган совет даврига соғинч, аждодларимизни қирғин қилган империалистик рамзларга муҳаббатни сингдирилиши миллий таҳдид сифатида баҳоланиши зарур»лигини таъкидлади.
«Ўзбекистондаги боғча ва мактаблар фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, ўзлигимизга меҳр ва садоқат билан тарбиялаш учун керак, ташқи пропоганда тарғиботи учун эмас. ММТ вазирлигидан бу масалада изоҳ сўралади», – дейди Қодиров.
У, шунингдек, ташқи ишлар вазирлигига Россотрудничество фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида сўров юбориш ниятида эканини айтади.
«Нон бериб қўлидан айрилган халқмиз, яхши ниятимиз суистеъмол қилинишига йўл қўйилмаслиги керак», – дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter