Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Inbazar» МЧЖ ихтиёрий тугатилиш босқичида – Солиқ қўмитаси

«Inbazar» МЧЖ ихтиёрий тугатилиш босқичида – Солиқ қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда «Inbazar» савдо дўконлари тармоғи ходимлари, жумладан, тармоқ асосчисининг ходимларига нисбатан жисмоний куч ишлатгани, уларни хатолари учун ўзбошимчалик билан маҳкамага тортгани акс этган видеотасвирлар тарқалган ва бу аҳолининг ижтимоий фаол қатламининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган эди.

Шундан сўнг бир муддат ўтиб, айрим манбалар «Inbazar» МЧЖ ҳисобида бир нафар ходим борлиги ва шу сабабли давлатга бир нафар ходим учун солиқлар тўлаб келганлигини ёзди.

Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабарларга муносабат бериб, жумладан, бугунги кунда Тошкент шаҳрида «Inbazar» савдо  бренди  остида 3 та тадбиркорлик субъекти — «In mag» МЧЖ, «Go trend» МЧЖ ҳамда «Kds sales» МЧЖлар фаолият юритаётганини маълум қилди.

Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра эса ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган.

ДСҚ таъкидича, штатида 1 нафар ходим кўрсатилган «Inbazar» МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида ҳам фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг