Индонезияда сув тошқинлари 174 кишининг умрига зомин бўлди
Индонезиянинг Суматра оролидаги кўчкилар ва сув тошқинлари 174 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Агентлик Индонезиянинг табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотларига таяниб бу ҳақда хабар берган. Аввалги қурбонлар сони 94 киши эди.
Ўнлаб индонезияликлар бедарак йўқолган. Жакарта Пост газетаси 100 киши бедарак йўқолганини хабар қилмоқда. Баъзи ҳудудларда алоқа ва электр таъминоти узилган.
Сўнгги бир неча кун ичида кучли ёмғирлар Индонезия, Таиланд, Малайзия ва Шри-Ланкада сув тошқинларини келтириб чиқарди. Tribun News маълумотларига кўра, Таиландда тахминан 145 киши ҳалок бўлган. Энг кўп қурбонлар Сонгкҳла провинциясида қайд этилган.
Шри-Ланкада ҳалок бўлганлар сони 56 кишига етди, яна 21 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Малайзиянинг кўплаб ҳудудларида сув сатҳи 60-100 см га етди. 21 000 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter