Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа университети талабалари «FALLING WALL LAB»да 1-ўринни эгаллашди

Инҳа университети талабалари «FALLING WALL LAB»да 1-ўринни эгаллашди

Фото: «jinr.ru»

Тошкентдаги Инҳа университети талабалари биринчи марта «FALLING WALL LAB»да иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Falling Walls Lab» — Берлин девори қулашининг 20 йиллиги шарафига Германияда яратилган лойиҳадир. Бу ёш олимлар ўзларининг инновацион ғояларини илмий, ижтимоий, саноат ёки бизнес соҳаларида тақдим этиш имконини берувчи конференция ҳисобланади.

«FALLING WALL LAB» икки босқичда амалга оширилади: иштирок этувчи мамлакатларда, биринчи навбатда, миллий миқёсда жамоатчилик презентациялари биринчи саралаш босқичи давомида ўтказилади.

3 май куни Тошкентда Германия элчихонаси томонидан ташкил этилган «Falling Walls Lab Tashkent» танлови доирасида бизнес намуналари, инновацион лойиҳалар ва ғоялар тақдимоти бўлиб ўтди. Инҳа университети талабалари Жавоҳир Жўрахонов ва унинг жамоаси «MakeCraft» бошланғич лойиҳасини тақдим этиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

MakeCraft — мавжуд материаллардан, масалан, пластмассадан, каучукдан чиройли ва фойдали буюмларни яратиш имконини берувчи платформадир. Бу лойиҳаниг мақсади атроф-муҳитни ифлосланишини камайтиришга ундаш ҳисобланади.

Жавоҳир Журахонов 8-9 ноябрь кунлари Германияда сиёсат, фан, иқтисодиёт, маданият ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ўтказиладиган «FALLING WALL LAB»нинг якуний босқичида ўз лойиҳасини тақдим этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг