Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инновацион ўғирлик. Гулистонда электр ҳисоблагични тўхтатадиган пулт ихтиро қилинди

Инновацион ўғирлик. Гулистонда электр ҳисоблагични тўхтатадиган пулт ихтиро қилинди

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг 28 февраль куни Гулистон шаҳри, «Намуна» МФЙ, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган «K.X.N.» МЧЖга қарашли автомашиналарни ювиш шаҳобчасида энергия рессурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан ўтказилган текшириш давомида электр тармоғига уланган электр ҳисоблагич ичига кўз илғамас ҳолда, яширин равишда электр таъминотига таъсир этувчи пульт билан бошқариладиган чип мосламасини ўрнатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ўтказилаётган суриштирув ҳаракатлари давомида «K.X.N.» МЧЖ раҳбари А.Ю. томонидан таъминот корхонаси манфаатларига 23 млн. 074 минг. 605 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бериб ўтди.

Ушбу ҳолатни МЧЖ раҳбари А.Ю. «электр ҳисоблагични яширин равишда пульт билан бошқариб келганман «эконом» қилиш мақсадида, қилган ишимдан пушаймонман», — дея изоҳлади.

Ҳозирги кунда Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида аниқланган зарар тўлиқ ундирилиб, «ихтирочи»га нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг