Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача бўлган Миллий стратегия қабул қилинади

Инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача бўлган Миллий стратегия қабул қилинади

Президентнинг тегишли фармони лойиҳасига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегияси қабул қилинади ҳамда уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиянинг асосий вазифалари мамлакат тараққиётининг янги босқичида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларини, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини, шунингдек, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ҳисобланади.

Миллий стратегияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари этиб:

  • Шахсий ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
  • Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
  • Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш;
  • Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим фаолияти самарадорлигини ошириш;
  • Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиянинг чора-тадбирлари «Йўл харитаси»да белгиланган манбаларга мувофиқ ташкилотларнинг бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, ҳамкорлик доирасида халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг маблағлари, грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг