«Интер» футбол клуби коронавирусга қарши тадқиқотга 100 минг евро ажратди

«Интер» футбол клуби Миландаги «Сакко» касалхонаси ҳисобига 100 минг евро маблағ ажратди. Ушбу маблағ коронавирус касаллигига қарши тадқиқот олиб бориш учун сарфланади.
«Интер» футбол клуби Милан шаҳри билан чамбарчас боғлиқ. Коронавирус эпидемияси бошлангани ҳамоно биз вазиятни диққат билан кузатиб бораётган эдик. «Интер» клуби «Сакко» касалхонасига ёрдам беришни ўз бурчи, деб билади», — дейди клуб президенти Стивен Чжан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter