Испанияда коронавирус энг юқори чўққисига чиқди — энди чекинишига умид қилишяпти

Салвадор Иля.
Испанияда коронавирус тарқалиши ўз чўққисига чиқиб бўлди. Бу ҳақда бугун, 13 март куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Салвадор Иля баёнот берди, дейилади «Корреспондент» тарқатган хабарда.
«Қўлимиздаги маълумотлар биз эпидемиянинг биринчи босқичини босиб ўтганимизни, яъни чўққисига кўтарилганимизни тасдиқлайди. Ҳукуматнинг эндиги вазифаси ана шу чўққидан пасайишга эришишдир», — деди Иля.
Вазир мамлакатда одамларнинг ҳаракатланишига қўйилган чеклов ўз кучида қолишини ҳам маълум қилди.
Маълумот учун: Испанияда коронавирусни юқтириш бўйича биринчи ҳолат 2020 йилнинг 31 январь куни қайд этилганди. Коронавирус Италияда эпидемияга айланганидан кейин Испанияда ҳам тарқалиши кескин кучайиб кетди. Айни пайтга келиб мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 170 минг нафарга етди (бу борада мамлакат жаҳонда 2-ўринда), қурбонлар сони 17 489 киши.
Охирги 24 соатда Испанияда коронавирусни юқтириш бўйича 3 477 та янги ҳолат аниқланди — бу охирги уч ҳафтадаги энг паст кўрсаткич.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter