Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил армияси Ғазода тез ёрдам машинасига ҳужум қилди

Исроил армияси Ғазода тез ёрдам машинасига ҳужум қилди

Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти Исроил ҳаво кучларининг Ал-Шифа марказий касалхонаси яқинида тез ёрдам машиналари карвонига уюштирган ҳужуми натижасида 15 киши ҳалок бўлгани ва 60 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилди. Ташкилот баёноти Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.

Исроил армияси Ғазо секторида тез ёрдам машинасига ҳаводан зарба берганини тасдиқлаб, тез ёрдам автомобилидан ҲАМАС фойдаланганини айтмоқда.

«Биз бу ҳудудда уруш ҳаракатлари олиб борилаётганини эслатиб ўтамиз. Минтақада тинч аҳоли ўз хавфсизлиги учун жанубга эвакуация қилишга бир неча бор чақирилган», – дея таъкидлади Исроил ҳарбийлари.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторида тез ёрдам машиналарига зарба бергани ҳақидаги хабарлардан ҳайратга тушганини билдирган.

Гутерриш, шунингдек, анклавдаги вазият даҳшатли эканлигини, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон етишмаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» шифохонасига Исроил томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида 800 нафардан зиёд бегуноҳ одам ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг