Исроил армияси Рафаҳга ҳужум бошлади
Исроил армияси Ғазо сектори жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳрига ҳужум бошлади, дея хабар берди Newsru.co.il.
Хабарда айтилишича, шаҳар аҳолиси ва бу ерга илгари кўчирилганлар эвакуация қилинмоқда. Улар Мауаси инсонпарварлик зонасидаги муваққат лагерларга жойлаштирилмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, Рафаҳ аҳоли сони — 1 миллион 400 минг киши.
Шаҳарда ҲАМАС бўлинмасининг тўртта батальони жойлашгани айтилмоқда. Рафаҳдаги жанглар камида олти ҳафта давом этиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter