Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазо шаҳрининг 40 фоизини тўлиқ босиб олди

Исроил Ғазо шаҳрининг 40 фоизини тўлиқ босиб олди

Исроил армияси вакили Эфи Дефриннинг айтишича, мамлакат мудофаа кучлари Ғазо шаҳрининг 40 фоизга яқинини назорат қилмоқда.

Унинг қайд этишича, яқин келажакда назорат остидаги ҳудудлар сони кўпайиши мумкин. 

"Биз Ғазо шаҳрининг 40 фоизини назорат қиламиз. Яқин кунларда операция кенгаяди ва фаоллашади", деди Дефрин брифинг чоғида (РИА "Новости" иқтибос келтирган ҳолда). Унга кўра, Исроил ўз ҳарбий кучларини Зайтун ҳудуди ва Ғазо ичидаги Шайх Радван ҳудуди чеккасида жамлаган. 

31 август куни ИД Ғазода "Гидеон аравалари" операциясини ўтказишда “кўплаб хатога йўл қўйганини” тан олди. Бу оммавий ахборот воситалари учун эълон қилинган ички ҳисоботдан келиб чиқади.

Ҳисобот муаллифларининг даъво қилишича, армия 18 майдан буён “ўз ҳарбий доктринасига зид ҳаракат қилган”, гоҳ Ғазонинг қўлга олинган ҳудудларини тарк этган, гоҳ уларга қайтиб келган. Ҳисоботда қайд этилишича, Исроил операция ўзининг асосий мақсадларига эриша олмади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил яқинда ҲАМАСнинг сулҳ бўйича таклифини рад этди. ҲАМАС қўлида бир неча ўнлаб исроиллик асирда қолмоқда. Исроилда уларни озод этиш ва урушни тўхтатиш бўйича катта намойишлар бўлиб ўтди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг