Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазода вайроналар остида қолган одамларни қутқаришга рухсат бермаяпти

Исроил Ғазода вайроналар остида қолган одамларни қутқаришга рухсат бермаяпти

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли UNRWA агентлигининг Ғазо шимолидаги вайроналар остида қолган одамларни олиб чиқиш талабини Исроил рад этди. Бу ҳақда UNRWA вакили Инас Ҳамдан маълум қилди.

«Сўнгги икки ҳафта давомида биз Ғазо шимолида ва Жабалия қочқинлар лагерида қамал кучайиши ҳақида айтгандик. Вазият ёмонлашмоқда. Исроилнинг Ғазо шимолида давом этаётган ҳарбий амалиётлари ўн минглаб тинч аҳоли ҳаётини жиддий хавф остига қўймоқда», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужумлари одамларнинг ҳаётий эҳтиёжлари, жумладан, сувдан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда. Унинг айтишича, Жабалия қочқинлар лагеридаги уйларида қамалиб қолган фаластинликлар сув ва озиқ-овқатсиз қолган.

Унинг таъкидлашича, 18 октябр куни Исроил Ғазо шимолидаги иккита касалхонага ҳужум қилган ва бу минтақадаги гуманитар вазиятни ёмонлаштирган.

Касалхоналарда электр узилишлари ва асбоб-ускуналар йўқлиги сабабли беморларнинг ўлими кўпайган.

UNRWA гуруҳларининг Ғазо шимолида вайроналар остида қолган одамларни қутқариш бўйича сўровлари Исроил томонидан рад этилди, дея қўшимча қилди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг