Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливанда Исроил ҳужумларидан ҳалок бўлганлар сони 356 кишига етди

Ливанда Исроил ҳужумларидан ҳалок бўлганлар сони 356 кишига етди

Исроилнинг 23 сентябрь куни Ливанга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 356 кишига етди. Улардан 24 нафари болалар, деб хабар берди Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Департамент маълумотларига кўра, 1246 киши жароҳат олган.

Исроилнинг ўзи «Ҳизбуллоҳ» марраларига ҳужумлар уюштирганини иддао қилмоқда. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу инглиз тилида ливанликларга мурожаат қилиб,  хавфсиз ҳудудга қочишга чақирди. Исроил вазирлар маҳкамаси мамлакат бўйлаб махсус ҳолат жорий этди,  бу ҳукуматга чекловлар киритиш ваколатини беради. Нетаняҳу ҳужумларда «Ҳизбуллоҳ»нинг 1,1 мингдан ошиқ нишонлари зарбага учраганини айтган. 

Шу аснода Пентагон вакили Пат Райдер АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборилиши ҳақида маълумот берди. Айни дамда минтақадаги АҚШ аскарлари 40 минг кишидан ошади. 

Аввалроқ Исроил ҳужумлари оқибатида 180 нафардан ошиқ ливанлик ҳалок бўлгани хабар берилганди

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ливанда вазият ўта кескинлашди. Аввалига мамлакат бўйлаб пейжерлар,  сўнгра бошқа қурилмалар портлади. Бунинг ортидан Исроил ҳаво кучлари мамлакат бўйлаб зарбалар берди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг