Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ҳусийлар бош вазири ва бошқа йирик амалдорларни ўлдирди

Исроил ҳусийлар бош вазири ва бошқа йирик амалдорларни ўлдирди

28 август куни Исроилнинг Яман пойтахтига берган зарбаси натижасида ҳусийлар бош вазири Аҳмад Ғалеб ар-Раҳавий ва бир қанча вазирлар ҳалок бўлди.

Ҳужум Санадаги навбатдаги ҳукумат йиғилиши чоғида содир бўлган. SABA агентлиги маълумотларига кўра, исроиллик ҳарбийлар бир вақтнинг ўзида “Ансор Аллоҳ” раҳбарининг нутқини тинглаш учун юқори мартабали амалдорлар тўпланган бир нечта жойларга ҳужум қилган. Reutes агентлигига кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳусийлар мудофаа вазири ва штаб бошлиғи ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Исроил Санага зарба берган, оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган эди.

Ҳусийлар Исроил томон мунтазам равишда ракеталар ва учувчисиз учоқларни учириб, фаластинликлар билан бирдамлигини эълон қилиб келади. Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги савдо кемаларини ҳам ўққа тутадилар. Бунга жавобан Исроил ва Қўшма Штатлар ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга, жумладан Сана шаҳрига ҳужум қилмоқда.

Ҳусийлар 2014 йилда ҳокимиятга келган ва 2015 йилдан бери Яман пойтахтини назорат қилиб келмоқда.

Ал-Раҳавий ҳукуматни 2024 йил августидан бошлаб бошқариб келмоқда. Энди бу лавозимга унинг ўринбосари Муҳаммад Мифтоҳ тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг