Исроилдаги ракета ҳужумларида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – Элчихона
2026 йил 4 март ҳолатига кўра, Исроил Давлати ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонасига мурожаатлар келиб тушмаган.
Бу ҳақда дипломатик идора матбуот хизмати маълум қилди.
Расмий ахборотда айтилишича, Элчихона вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Элчихона ходимлари Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан доимий алоқада.
Шунингдек, хабарда 28 февралдан буён Элчихонанинг «Ишонч телефони» ҳамда электрон почтасига Исроил ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан турли консуллик масалалари ва маълумот олиш юзасидан қўнғироқ ва мурожаатлар келиб тушгани қўшимча қилинади.
Ўз навбатида, Исроилдаги ватандошларга хавфсизлик вазияти кескинлашганини инобатга олиб, Элчихона консуллик бўлимига жиддий ва зарур эҳтиёж бўлмаган ҳолларда келишдан тийилиб туриш тавсия қилинмоқда.
Манба: t.me


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter