Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳусийлар Саудияга ҳужумлар борасида жиддий огоҳлантирди

Ҳусийлар Саудияга ҳужумлар борасида жиддий огоҳлантирди

Фото:Интерфакс

Ҳусийлар вакили Яҳё Сари йўловчиларни Саудия Арабистонидаги аэропортлардан қочишга чақирди, чунки улар ҳаво ҳужумларига дучор бўлиши мумкин.

​«Бизнинг қуролли кучларимиз яна бир бор авиакомпаниялар, мутахассислар, ишчилар ва йўловчиларни огоҳлантиради: Саудия Арабистонидаги аэропортлардан узоқроқ туринг, чунки ҳаво ҳужумларига дучор бўлишингиз мумкин. Бизнинг кучларимиз ушбу аэропортларни эҳтимолий нишонлар деб ҳисоблайди», деб ёзди у X ижтимоий медиа платформасида.

​Сари ҳусийлар мусулмонларнинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадинадаги аэропортларни нишонга олмаслигини таъкидлади.

​Аввалги хабарларда Яманда жойлашган ҳусийлар Ар-Риёддаги аэропортга ҳаво ҳужуми уюштиргани, 12 киши ҳалок бўлгани ва 300 дан ортиқ одам яралангани айтилган эди. Ўзбекистон мазкур ҳужумни қоралади. 

​Саудия Арабистони Яманда ҳусийларга қарши халқаро миқёсда тан олинган Яман ҳукумати томонида жангларда иштирок этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг