Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилнинг Эрондаги қамоқхонага ҳужумининг аянчли тафсилотлари очиқланди

Исроилнинг Эрондаги қамоқхонага ҳужумининг аянчли тафсилотлари очиқланди

Исроил армиясининг Теҳрондаги сиёсий маҳбуслар учун мўлжалланган Эвин қамоқхонасига берган зарбаси оқибатида 71 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эрон адлия расмийси Асғар Жаҳонгир маълумот берди. Унинг сўзларини Эроннинг Mehr агентлиги келтирган

Ҳалок бўлганлар орасида қамоқхона ходимлари, маҳбуслар, уларнинг қариндошлари ва бино яқинидаги одамлар бор. Бир неча киши жароҳатланган. Улардан баъзиларига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, бошқалари эса шифохонага ётқизилди. Жаҳонгир зарба натижасида катта моддий зарар кўрганини ҳам маълум қилган. 

Эрон қамоқхонага ҳужум қилингани ҳақида 23 июнь куни маълум қилганди.Маълумотни Исроил Мудофаа вазирлиги тасдиқлади. 

24 июн куни, 12 кунлик ўзаро ракета отишмаларидан сўнг, Эрон ва Исроил сулҳга келишиб олди. Ҳарбий ҳаракатлар давомида Исроил Эроннинг энг йирик ядровий ва мудофаа иншоотларига ҳужум қилди. 22 июн куни АҚШ ҳарбий ҳаракатларга қўшилди ва Эроннинг Исфахон, Натанз ва Фордодаги ядровий иншоотларига зарба берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг