Иссиқ ҳаво туфайли поездлар тезлиги пасайтирилади – «Ўзтемирйўлйўловчи»

Ўзбекистонда жорий ҳафтада жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» прогнозига кўра, ушбу иш ҳафтаси давомида мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати +40…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43…+44 даражагача кўтарилиши қайд этилган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясининг хабарига кўра, мамлакатда аномал иссиқ туфайли рельсларда ҳарорат кўтарилади ва шу сабабли шаҳарлараро поездлар ҳаракати тезлиги чекланиши мумкин.
Бунда ҳарорат кўтарилиши натижасида ерусти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиши инобатга олинади.
«Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши, шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин», – дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter