Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқда қандай маҳсулотлардан тийилиш керак? Шифокор маслаҳати

Иссиқда қандай маҳсулотлардан тийилиш керак? Шифокор маслаҳати

Фото: Xabar.uz

Россиялик шифокор Анна Косенкова РИА «Новости» билан кучли жазирама пайтида парҳез бўйича тавсиялар ҳақида суҳбатлашди. 

Мутахассис ёғли, қовурилган ва дудланган овқатларни рациондан чиқариб ташлашни тавсия қилди, чунки оғир овқатлар танага қўшимча юк келтиради.

Унинг таъкидлашича, шакарли газланган ичимликлар фақат чанқовни кучайтиради, кучли кофе ва алкогол эса сувсизланишга олиб келади.

Иссиқ ҳавода тоза сув, минерал сув ёки кўк чой, шунингдек, намлик ва калийга бой мева ва сабзавотлар — айниқса бодринг, помидор, салат барги, исмалоқ ва бошқа кўкатлар истеъмол қилиш яхшидир. Шифокорнинг қўшимча қилишича, енгил оқсилли овқатлар ва товуқ, балиқ, кам ёғли кефир ёки творог каби ферментланган сут маҳсулотлари ҳам фойдалидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг