Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбул зилзиласи 400 дан зиёд бинода «из қолдирди»

Истанбул зилзиласи 400 дан зиёд бинода «из қолдирди»

Фото: Reuters

Истанбул зилзиласи 400 дан зиёд бинога зиён етказди, деб ёзди Туркия шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурат Курум.

«Етказилган зарарни аниқлаш мақсадида Истанбулнинг 39 та туманида 8 367 та бино текширилди, шулардан 437 тасига кичик шикаст етган», — деди вазир.

Зарарни баҳолаш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба, 23 апрел куни Истанбулда бир нечта ер силкиниши қайд этилди. Энг кучлисининг магнитудаси 6,2 баллга етди. Силкиниш кучи эпицентрдан 300 км олисдаги Анқарада ҳам сезилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг