Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия Ғазога 15 тонна гуманитар ёрдам юборди

Италия Ғазога 15 тонна гуманитар ёрдам юборди

Италия Ғазодаги тинч аҳолига 15 тонна гуманитар ёрдам юборди.

Misericordie хайрия ташкилоти томонидан йиғилган озиқ-овқат ҳарбий самолётларда Пиза аэродромидан Кипрнинг Ларнака шаҳрига етказилган.

Кейин у Кипр ҳукумати ташаббуси билан БМТ ва Евроиттифоқ каби халқаро ҳамкорлар кўмагида Кипр денгиз йўлаги орқали Исроилнинг Ашдод портига жўнатилади.

Исроил узоқ вақтдан бери Ғазога ёрдам оқимини тўсиб қўйгани учун танқид қилиб келинади ва ўз навбатида Исроил томони буни ҳар доим рад этиб келади.

Пайшанба куни БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Исроилни очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланганликда айблади.

Аммо Ғазога юборилаётган барча ёрдамларни кузатиб борувчи ва қайд этувчи Исроил ташкилоти ёрдам минтақага ўтказиб келинаётганини айтади. Унинг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябр ойида уруш бошланганидан буён анклавга 1,1 миллион тоннадан ортиқ ёрдам етказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг