Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италияда бир суткада 475 киши коронавирусдан вафот этди

Италияда бир суткада 475 киши коронавирусдан вафот этди

Фото:«МК»

Сўнгги 24 соат ичида Италияда коронавирус билан хасталаниш натижасида 475 киши вафот этди.

Бу ҳақда Италия фуқаро ҳимояси департаменти бошлиғи Анжело Борреллига асосланиб, ТАСС хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ўлимлар сони касаллик бошлангандан буён рекорд кўрсаткичдир. Ҳозирда мамлакатда 35 713 киши вирусни юқтирган, вафот этганлар сони 3 мингга яқинлашди, 4 мингдан зиёд киши тузалиб кетди.

Вирус юқтирганларнинг деярли барчаси Италиянинг шимолига тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам 23 нафар фуқаро ушбу инфекцияни юқтиргани аниқланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг