Италиялик санитар автобус ўриндиқларига шприц игналарини жойлаштирди

Италияда ишхонадан шприц игналарини олиб кетиб, уларни автобус ўриндиқларига жойлаштирган Рим шифохонаси ходими билан боғлиқ тергов ишлари бошланди.
Маълумотларга кўра, декабрь ойида шаҳар ташқарисидаги маршрутларнинг биридан йўловчилар огоҳлантирувчи хабарлар жўнатишган. Ҳар бир ҳолатда йўловчилар ўриндиғига яхшилаб яширинган тиббиёт игналари топилган.
Камерадаги ёзувларни таҳлил қилиш натижасида бу иш Римда жойлашган шифохоналардан биридаги 58 ёшли санитар томонидан амалга оширилгани маълум бўлди.
Унинг уйи ва ишхонасида ўтказилган қидирувда ҳозирда инфекцион текширувга юборилган кўп миқдордаги шприц игналари топилган. Эркак ҳозир озодликда. У ўз хатти-ҳаракатларини изоҳлай олмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter