Ихтисослаштирилган IT-мактабга қабул бошланди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2018-2019 ўқув йили учун 5-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади.
Мавзу доирасида: Инҳанигина эмас, Оксфордни ҳам кўзлашяпти
Танлов математика, инглиз тили фанларидан ёзма шаклда давлат (ўзбек) тилида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Мактаб директори номига ариза;
- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
- 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- Яшаш жойидан маълумотнома (вилоятдан келган ўқувчилар Тошкент шаҳрида яшовчи қариндошлари томонидан васийликка олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт);
- 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат (оқ фон, мактаб формасида);
- Ўқувчининг ўзлаштириш табели нусхаси (1-4-синф);
- Ота ва она паспорт нусхалари;
- Ҳужжатлар жамланмаси учун папка (файл папкаси).
Ҳужжатларни қабул қилиш Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида 2018 йил 2-20 июль кунлари соат 9:00дан 17:00 га қадар амалга оширилади.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани,Тепамасжид кўчаси, 4-уй.
Телефон рақами: 262-15-29 (қабулхона), 262-15-38 (ўқув бўлими)
Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида шаффофликни таъминлаш мақсадида бевосита видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter