Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Россия ва Беларусдаги барча дастурларини тўхтатди

Жаҳон банки Россия ва Беларусдаги барча дастурларини тўхтатди

Фото: «Grantist»

Жаҳон банки гуруҳи Россия ва Беларусдаги барча дастурларини тўхтатганини маълум қилди.

«Интерфакс» ёзишича, РФдаги янги лойиҳалар ва инвестицияларни Жаҳон банки 2014 йилдан бери молиялаштирмайди (Қрим, Донецк ва Луганскдаги низолар ўша йили бошланган — таҳр).

«Россия Украинага бостириб кириши ва унинг халқига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани оқибатида Жаҳон банки гуруҳи РФ ва Беларусдаги барча лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни тўхтатди», — дейилган Жаҳон банки баёнотида.

Қарор қабул қилиниши билан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг