Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда тамаки истеъмоли қисқарди — ЖССТ

Жаҳонда тамаки истеъмоли қисқарди — ЖССТ

Иллюстратив фото

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус 78-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилишида маълум қилишича, ташкилотнинг тамакига қарши кураш бўйича Ҳадли конвенцияси 20 йил аввал кучга кирганидан буён дунё бўйлаб чекувчилар улуши учдан бир қисмга қисқарди.

«Конвенция шарофати билан бугун тамаки чекувчилар сони одатдагидан 300 млн нафар камроқ», — деди Гебрейесус.

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки инсон саломатлигига қарши энг жиддий таҳдидлардан саналади. Тамаки ўз истеъмолчиларининг деярли ярмини ўлдиради. Тамаки истеъмоли ҳар йили 8 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига олиб келяпти, улардан 7 миллиондан кўпроғи кашандалар ёки собиқ чекувчилар, 1,2 миллиондан ортиғи чекмайдиганлар, яъни иккиламчи тамаки тутунидан заҳарланганлар.

Таъкидланишича, тамаки истеъмолининг барча шакллари саломатликка зиён, тамакининг зарарсиз дозаси бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг