Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ТВда кўрсатмаслик топшириғи ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ТВда кўрсатмаслик топшириғи ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда гўёки Миллий телерадиокомпания раҳбарияти Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевни телевидение орқали кўрсатилмаслик тўғрисида топшириқ олганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг қайд этишича, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокидаги лавҳа ёки мақолаларни оммавий ахборот воситаларида кўрсатишга ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.

«Шу сабаб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон маълумотларга эътибор бермасликларини сўрайди. Боз устига, ушбу маълумот «фейк» (ҳақиқий эгаси кимлиги номаълум) аккаунтдан тарқатилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этган ҳолда, пойтахтни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида ўз ишини бир маромда давом эттирмоқда», дейилади ҳокимлик баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг