Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея Ўзбекистон статистика тизимига салкам 4 млн доллар ажратади

Жанубий Корея Ўзбекистон статистика тизимига салкам 4 млн доллар ажратади

Фото: Review.uz

Жанубий Корея ҳукумати “Статистика салоҳиятини ошириш” лойиҳаси учун Ўзбекистонга 3,8 млн долларлик грант ажратди

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси ва Корея Республикасининг “Statistics Korea” идораси ўртасида 2025–2028 йилларга мўлжалланган “Статистика салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида муҳим ҳамкорлик бошланди.

Корея ҳукуматининг ривожланишга расмий ёрдам дастури (ODA) доирасида 3,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида молиялаштириладиган ушбу лойиҳа мамлакатимизда статистика тизимини модернизация қилиш, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибаларни жорий этишга қаратилган.

Айни пайтда Корея статистика идораси вакиллари Миллий статистика қўмитасига ташриф буюриб, лойиҳа доирасидаги якуний йўналишларни муҳокама қилмоқда. Муҳокамаларда кадрлар малакасини оширишга алоҳида эътибор берилди. Бу йўналишда Миллий статистика қўмитаси ходимлари учун Корея ва Ўзбекистонда ўқув курслари ташкил этилади, шунингдек, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида компьютер ва аудио қурилмалар билан жиҳозланган замонавий ўқув хоналари ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида CATI (компьютер ёрдамида телефон орқали интервью ўтказиш) тизими жорий этилади, бу эса танланма кузатувларни тезкор ва аниқ амалга ошириш имконини беради, Статистика қўмитаси хабарида. 

Шунингдек, маъмурий маълумотлар базаларини бошқариш тизими яратилиб, давлат органлари ўртасида маълумотлар интеграцияси таъминланади ва статистик таҳлиллар автоматлаштирилган, ишончли платформаларда амалга оширилади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг