Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Осетияда Россия таркибига кириш учун референдум ўтказилади

Жанубий Осетияда Россия таркибига кириш учун референдум ўтказилади

Фото: BBC

2022 йилнинг 17 июль куни Жанубий Осетияда Россия таркибига кириш учун референдум ўтказилади.

Фармонни Жанубий Осетиянинг кетаётган президенти Анатолий Бибилов имзолади. Ҳолбуки, у 8 май куни такроран ўтказилган сайловда мухолифатчи Алан Гаглоевга мағлуб бўлганди...

Россия-Грузия урушидан сўнг, 2008 йил августида Москва Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олган. Жанубий Осетияда Россия ҳарбий базаси жойлашган, ҳудуд Россия молиявий кўмагига боғланиб қолган. Ўтган йили республика бюджетининг 83 фоизини РФ қоплаб берган. Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни ўз ҳудуди деб билади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг