Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018 нинг энг эсда қоларли уч лаҳзаси

ЖЧ-2018 нинг энг эсда қоларли уч лаҳзаси

Фото: «РИА Новости»

ФИФАнинг «Твиттер»даги аккаунтида футбол мухлислари Россияда ёзда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг энг ёрқин лаҳзаларига овоз беришди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания дарвозасига киритган хет-трек жаҳон чемпионатининг энг эсда қоларли воқеаси деб топилди. Бунинг учун 50 фоиз мухлислар овоз беришди.

Германия терма жамоаси ўйинчиси Тони Крооснинг шведлар дарвозасига ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда жаримадан урган чиройли ва ғалаба келтирган голига 24 фоиз мухлис овоз берди — иккинчи ўрин.

Уругвайлик Эдинсон Кавани Португалияга қарши 1/8 финал ўйинида қайд этган дубль мухлисларнинг 19 фоизига ёқди — учинчи ўрин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг