Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жигар трансплантациясига шошилманг ёхуд «Гепатит C»нинг давоси текин! (видео)

Инсон танасида муҳим аҳамиятга эга органлардан бири — жигар нафақат овқат ҳазм қилишда ёрдам беради, балки ҳаёт учун зарур бўлган моддаларни ҳам синтезлайди ва организмдан токсинларни сиқиб чиқаради.

Аммо у турли вируслар, ёғли гепатоз ёки соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик оқибатида зарарланса, ўз функциясини яхши бажара олмай, бутун бошли организмни ҳам ишдан чиқариши мумкин.

Бугун тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали гепатолог, гастроэнтеролог Аллаберган Байжанов билан бўлган суҳбат давомида вирусли касалликлар, жумладан, Гепатит C га чалинганда бепул даволаниш ва буткул соғайиб кетиш бўйича мамлакатимизда яратилган имкониятлар, аёллар орасида оммалашган ёғли гепатоздан дори-дармонларсиз халос бўлиш ҳамда жигар трансплантациясига нега шошилмаслик кераклиги ва жигар касалликларини даволашда халқона усул ҳисобланган туя сутини нима учун ичиб бўлмаслиги ҳақида барча сир-асрорларни билиб оласиз.

Қимматли тавсияларга бой кўрсатув кўпчиликка манфаатли бўлиши учун бошқаларга ҳам улашишни унутманг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг