Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида тегишли тайинловлар амалга оширилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида тегишли тайинловлар амалга оширилди

Фото: Norma.uz

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиевнинг тегишли буйруғи билан шу кунгача Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Раҳматхўжаев Музаффархўжа Юнусхонович 2020 йил 14 апрелдан вазирликнинг Олий спорт ютуқлари, миллий терма жамоаларини шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Хасанов Жамшидбек Халимович ҳудудларни спортга ихтисослаштириш ва ўйин спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маматназаров Баҳодир Исмоилович эса эндиликда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори лавозимида фаолият олиб боради.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг