Жиян қаровсиз қолдирилган банк картасидаги пулларни ўзлаштирди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи Г.А. (1970 й.т.) унинг банк картасидан номаълум шахс 1 515 000 сўм пулни ечиб олгани юзасидан қонуний чора кўришни сўраб ички ишларга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик марказининг телеграм-каналида хабар берилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Бўстонлиқ туманида яшовчи Б.Б. (2001 й.т.) экани аниқланган.
Жабрланувчининг жияни экани айтилган Б.Б. қаровсиз қолдирилган банк картасининг СМС-хабарнома хизматини банкомат орқали ўзининг телефонига фаоллаштириб, сўнгра пулларни ечиб олган.
Б.Б.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter