Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда 59 кишига сохта ҳужжатлар билан микроқарз олганлар ушланди

Жиззахда 59 кишига сохта ҳужжатлар билан микроқарз олганлар ушланди

Жиззахда сохта ҳужжатлар орқали 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишча, фуқароларнинг мурожаатларига асосан вилоятнинг Шароф Рашидов туманида ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.А. ва бошқалар «J.I.» МЧЖда ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 млрд сўм микроқарз олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг