Жиззахда тиббиёт бирлашмаси назоратчиси қўлга тушди

Пахтаобод ва Дўстлик туманлари Тиббиёт бирлашмаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter