Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден 2024 йилги сайловларда ҳам қатнашмоқчи

Жо Байден 2024 йилги сайловларда ҳам қатнашмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтувчи давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун курашмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Менинг жавобим ҳа. Мен иккинчи муддатга сайланишни режалаштирмоқдаман», - деди Америка раҳбари ўзининг биринчи оммавий матбуот анжумани пайтида.

Шу билан бирга, Байден 3,5-4,5 йил кейинги ҳолатни олдиндан режа қилишга одатланмаганлигини, ҳаммасини вақт кўрсатишини қўшимча қилиб ўтган.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у 2024 йилда вице-президент Камала Харрис билан тандемда сайлов кампаниясида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг