Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзатом» агентлиги бош директори вазифасидан озод қилинди

Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзатом» агентлиги бош директори вазифасидан озод қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ва «Ўзатом» агентлиги бош директори лавозимларидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.

«Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбариятидан истеъфога чиқарилганлиги тўғрисида жамият акциядорлари томонидан тегишли қарор қабул қилинган, «Ўзатом» агентлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши кутилаётган эди.

Бугунги хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Жўрабек Мирзамаҳмудовга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлиги бош директори вазифасини юклатилганлик бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг