Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жойлардаги масалаларнинг 45 фоизи секторларга боғлиқ экан, муаммо нимада? — Президент

Жойлардаги масалаларнинг 45 фоизи секторларга боғлиқ экан, муаммо нимада? — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Фарғона вилояти фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари сайёр қабуллар давомида аниқланган муаммоларнинг 45 фоизи жойларда ҳал бўлганига алоҳида тўхталиб ўтди.

— Биз жойларда кўплаб қабуллар ўтказдик. Шуларда кўтарилган саволларнинг 45 фоизи жойида ҳал бўлган. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, нима учун масалаларнинг жавоби жойлардаги 4 та секторга боғлиқ экан, ўз вақтида ҳал қилинмаган. Муаммо нимада?

Шу сабабли ҳам бугун йиғилишимизни танқидий руҳда ўтказишимиз лозим. Секторлар халқ манфаатидан келиб чиқиб, ўз ваколатларидан ўринли фойдаланишлари шарт.

Маҳалла, бу халқнинг фикри, истаги дегани. Агар маҳаллани қоғозда эмас, амалда одамларнинг дардини енгил қиладиган тизимга айлантирсак, ишимиз юришади. Фарғонада 162 та маҳалла бор, уларнинг иш тизими ўзгариши лозим.

Кимгадир операция керак, бошқасини боласи яхши ўқишни истайди. Бу масалаларни маҳаллада ҳал қилиш керак, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг