Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ коронавируснинг тўртта хавфли штаммидан огоҳлантирди

ЖССТ коронавируснинг тўртта хавфли штаммидан огоҳлантирди

Фото:«РБК»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 нинг энг хавотирли тўртта штаммидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги пайдо бўлган касалликлар ва зоонозлар бўлими раҳбари Мария Ван Керкхов маълум қилди.

«Жами тўртта тур ташвишланарли», — дейди у. Шу билан бирга, Мария Ван Керкхов ижтимоий масофани сақлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш, терапия ва вакциналар инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беришини таъкидлаган.

Ван Керкхов ўз маърузасида COVID-19нинг Вьетнамда топилган В-1617.2 штаммига алоҳида эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг ушбу мутацияси одамлар орасида осон тарқалади.

Ван Керкхов мамлакатларни ҳушёр бўлишга чақирган.

Ҳозирда В.1.617 штаммининг тарқалиши камида 53 мамлакатда расман тасдиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг