Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Jurabek Laboratories» катта миқдорда вакцина ишлаб чиқарди

«Jurabek Laboratories» катта миқдорда вакцина ишлаб чиқарди

Фото: ССВ матбуот хизмати

«Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакилларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда қўшма корхона томонидан жами 7 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинги дозалари босқичма-босқич эмлаш пунктларига етказиб берилади.

Маълумот учун, «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан мазкур вакцинани ишлаб чиқарилиши Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. Компанияси билан  имзоланган  ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг