Журналист Анора Содиқ судда блогер устидан ғалаба қозонди

Жорий йилнинг 28 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди журналист Анора Содиқованинг ижтимоий тармоқларда «Муфаса» тахаллуси билан танилган Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан даъво аризасини рад қилган ва даъвогар Анора Содиқова ҳисобидан давлат фойдасига 750 минг сўм давлат божи ундириш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Гап шундаки, мазкур суд иши «Муфаса»нинг Facebookʼдаги 7 та пости журналист Анора Содиқовага нисбатан шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини тўкиш (Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш)га қаратилгани юзасидан бўлиб ўтган.
Якунда эса судя Дилноза Шоматова раислигидаги суд журналистни ўз саҳифасида «журножа*аб» дея ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан киритилган шикоятни қаноатлантирмаганди.
Анора Содиқова, ўз навбатида, мазкур суд қарори юзасидан апелляция шикояти берган.
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, бугун, 21 июль куни бўлиб ўтган Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Анора Содиқованинг аппеляция шикояти кўриб чиқилган ва Шайхонтоҳур тумани суди чиқарган қарорни бекор қилган.
Суд қарорига кўра, блогер «Муфаса» 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайди ҳамда Анора Содиқовадан узр сўраб, постларини ўчиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter