Журналистика соҳасида «Олтин қалам – XVI» миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди
![Журналистика соҳасида «Олтин қалам – XVI» миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди](http://static.xabar.uz/crop/4/1/720_460_95_4107363196.jpg)
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимларининг фаол фуқаролик позициясини намоён этишлари учун шароит яратиш, ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий журналистика ривожига ҳисса қўшиш мақсадида Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган «Олтин қалам – XVI» Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилди.
Танлов — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет-журналистика ва чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали бўйича беш йўналишда ўтказилади.
Танловда (2021 йилнинг 31 мартидан 2022 йилнинг 1 апрелигача) босма ва интернет нашрларда эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган материаллар кўриб чиқилади.
Танловда 1 та Бош миллий мукофот!
Шунингдек, асосий мукофотлар:
Телевидение бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар);
Радио бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар);
Босма нашрлар бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар);
Интернет нашрлар бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1, 2, 3-ўринлар).
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун — 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлар).
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
- Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун;
- Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун;
- Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материаллари учун;
- Энг яхши ахборот хизмати;
- Энг яхши фоторепортаж.
Ижодий ишлар «Олтин қалам» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100129, Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.
Мурожаат учун телефонлар: 71 -244-64-62, 71-244-37-87, 71- 244-64-61,
Телеграм рақам: 99-592-05-48
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter