Кампирнинг уйидан чиққан расм 24,1 миллион еврога сотилди

Уйғониш даври вакили флоренциялик мусаввир Чимабуэ қаламига мансуб «Масиҳни ҳақоратлаш» расми аукционда 24,1 миллион еврога сотилди. Уни 90 ёшли кампирнинг уйидан топишганди, деб хабар берди «Parisien» газетаси.
Полотно Франция шимолидаги Компьень шаҳрида аукцион уйи экспертлари томонидан топилган. Уларга кампирнинг уйидаги «ахлатни текширишни» сўраб мурожаат қилишганди.
Экспертиза чоғида расм таниқли мусаввир қаламига мансуб экани аниқланиб, у 1280 йилда ёзилган диптикнинг бир қисми эканлиги тахмин қилинмоқда.
Нашрнинг келтиришича, полотно топилган уйда яшовчи оила ёдгорликни оддий православ санами деб ҳисоблашган.
Чимабуэнинг ҳақиқий исми — Ченни ди Пепо. Чимабуэ — «Ҳўкизбош» лақабини ўжар феъл-атвори туфайли орттирган. Мусаввир Италия Уйғониш даврининг ёрқин вакилларидан бири саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter